A
x up auto down
Биз хақимизда

“KARBONAT” Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасидаги оҳак тош ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик корхона ҳисобланади.         

Бизнинг жамиятнинг шаклланиш тарихи ўтган юз йилликнинг 80-90 йиллардан бошлайди. Шу даврда Узбекистонда Жиззах вилоятини оҳактошнинг йирик кони Кўтармин базасида тоғ-кон саноат корхонасини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган эди ва унинг пойдевори қўйилди.

Корхона Жиззах вилоятининг Фориш туманида асфальт копламали Биринчи тоифали “Жиззах-Нурота” автомагистралининг ёнида Жиззах шахридан 40 км узоқликда жойлашган. “Карбонат” АЖдан 7 км узоқликда “Боғдон” қишлоғи жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси 10 минг кишидан сал ортиқ.

 

Ишлаб чиқариш

Кон, тегишли мутахассислар томонидан тайёрланган ва давлат органлари билан маъқулланган техник лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Пармалаш ва портлатиш ишларини ихтисослаштирилган ташкилотнинг алоҳида участкаси томонидан амалга оширилади, уларда бир ойда 50.000 м3 ҳажмда пармалаш ва портлатиш ишларини амалга ошириш учун керакли техника мавжуд бўлиб, бу 125 тонна оҳактошни ташкил этади.

Корхонада ижтимоий ва экология масалаларини ҳал этишга катта эътибор қаратилади. Ўз водопровод қувурлари орқали доимо ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Корхонада ошхона, нонвойхона, икки қаватли маъмурий – маиший комплекс, жиҳозланган медпункт, ёрдамчи хўжалик ва мехмонхона мавжуд.

Корхона маҳсулотлари истеъмолчиларга ағдарма вагон ёки ярим вагонларда юклаб юборилади

Бизнинг маҳсулот
Оҳактош
Фракция 0.1 дан 10 мм гача
Оҳактош
Фракция 10 дан 25 мм гача
Оҳактош
Фракция 60 дан 120 мм гача
Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?