ҲАЛҚАРО ТАМОЙИЛГА МУВОФИҚ “РИОЯ ЭТ ЁКИ ТУШУНТИР” (“COMPLY OR EXPLAIN”) ЭЪЛОН

959

"KARBONAT" AJ (бундан буён матнда – жамият деб юритилади) аксиядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия мажлисининг қарори билан қабул қилинган 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади) тавсияларига ихтиёрий равишда амал қилиб, бизнесни ҳалол ва ошкора сақлашга бўлган садоқатини намойиш этади.

Кодекснинг 11-бандига биноан, Кодекснинг алоҳида тавсияларига риоя қилиш имкони бўлмаса, жамият "COMPLY OR EXPLAIN" ("риоя эт ёки тушунтир") халқаро тамойилига мувофиқ унинг сабабларини батафсил баён қилади.

Кодексининг тавсиялари Тушунтириш

Кодекс 15-бандининг 4-хатбоши:

акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан мустақил профессионал маслаҳат ташкилотларини жалб этган ҳолда, бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг АЖни ривожлантириш мақсадларига мувофиқлигини йиллик таҳлил қилади.

Мустақил профессионал маслаҳат ташкилотларини бизнес жараёнлари ва лойиҳаларнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлигини ҳар йили таҳлил қилиш учун жалб қилиш масаласи батафсил ўрганишни талаб қилади.

Кодекс 20-бандининг 15-хатбоши:

ижроия органи, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек аудиторлик ташкилоти вакилининг аксиядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этишини таъминлайди.

Жамият имкони борича аксиядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ижроия органи, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси а’золарининг, шунингдек аудиторлик ташкилоти вакилининг иштирокини та’минлаш чораларини кўради.

Кодекс 25-бандининг 5-хатбоши:

АЖ кузатув кенгаши ҳузурида тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлар) ташкил этади, шу жумладан, кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи, АЖ ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, тегишли олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва бошқалар) орасидан низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал қилиш.

Жамият аудит қўмитаси ва бошқа қўмиталарни ташкил этиш бўйича масалани ўрганиб чиқиб, тегидҳли қарор қабул қилади.

Кодекс 25-бандининг 11- хатбоши:

АЖнинг бизнес таваккалчиликларини ва ижро этувчи органнинг масъулиятини суғурталайди.

Суғурта компаниялари хизматлари орасида бизнес таваккалчилигини суғурталаш ва ижро этувчи жавобгарлиги йўқ. Келажакда бундай суғурта турларини тақдим этишда жамият тегишли суғурта бўйича чоралар кўради.

Кодекс 29-бандининг 3-хатбоши:

АЖнинг амалдаги ташкилий тузилмасининг қонун ҳужжатларида тасдиқланган намунавий тузилмага мувофиқлигини мунтазам баҳолаш ташкил этилади.

Жамият келгусида қонун ҳужжатларида тасдиқланган жамиятнинг амалдаги ташкилий тузилмасига мувофиқликни мунтазам баҳолашни ташкил этиш чораларини кўради.
Бошқа риоя этилмаган тавсиялари Агар келажакда тавсияларга риоя қилиш имконияти мавжуд бўлса, жамият уларга риоя қилиш учун чоралар кўради.