АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

1850

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ХАБАРНОМА

«KARBONAT» АЖ 2021 йилнинг 21 июн куни Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар беради.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2020 йил учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосасини эшитиш.
  4. 2020 йилда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил ташкилотнинг хулосасини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятнинг 2020 йил учун фойдасини тақсимлаш.
  6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  7. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  8. 2021 йилда Ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
  9. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  10. Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  11. Қўшимча ишлаб чиқариш тармоғини қуриш тўғрисида.

    Жамиятнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 131204, Жиззах вилояти, Фориш тумани, «Эгизбулок» қишлоқ фуқаролари йиғини.
    Жамиятнинг электрон манзили: info@karbonat.uz
    Йиғилиш ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зульфияхоним кўчаси, 14, Бизнес-марказ, 4 қават.
    Акциядорларни рўйхатга олиш: йиғилиш ўтказиладиган жойда йиғилиш ўтказиладиган куни соат 09-00 дан 10-00 гача.
    Йиғилишнинг бошланиши: соат 10-00.
    Жамият Акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 16 июн куни шакллантирилади.
    Ўзи билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келиш:
    акциядорлар учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
    акциядор вакили — жисмоний шахс учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
    акциядор вакили — юридик шахс учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда раҳбар имзоси ва муҳр билан тасдиқланган юридик шахснинг ишончномаси;
    Акциядорлар йиғилиш ҳужжатларини Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зульфияхоним кўчаси, 14, Бизнес-марказ, 4 қават манзили бўйича иш кунларида соат 10-00 дан 16-00 гача олишга ҳақли.
    Маълумотлар учун телефон рақами: 71 230-07-47.

    Кузатув кенгаши

Yuklab oling