22.06.2022 Й. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАРНОМА

979

Ҳурматли акциядор!

«KARBONAT» АЖ 2022 йил 22 июн куни Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар беради.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамиятнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2021 йил учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосасини эшитиш.
  4. Мустақил ташкилотнинг 2021 йил учун корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тўғрисидаги хулосасини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятнинг 2021 йил учун фойдасини тақсимлаш.
  6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини уч йил муддатга сайлаш.
  7. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини уч йил муддатга сайлаш.
  8. 2022 йилда Ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
  9. Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш.
  10. «KARBONAT» АЖ: Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги, Кузатув кенгаши ҳақидаги, Бошқаруви ҳақидаги ва Тафтиш комиссияси ҳақидаги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
  11. Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

Жамиятнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 131204, Жиззах вилояти, Фориш тумани, «Эгизбулок» қишлоқ фуқаролари йиғини.
Жамиятнинг электрон манзили: info@karbonat.uz
Йиғилиш ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зульфияхоним кўчаси, 14, Бизнес-марказ, 4 қават.
Акциядорларни рўйхатга олиш: йиғилиш ўтказиладиган жойда йиғилиш ўтказиладиган куни соат 09-00 дан 10-00 гача.
Йиғилишнинг бошланиши: соат 10-00.

Жамият Акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 16 июн куни шакллантирилади.

Ўзи билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келиш: 

  • акциядорлар учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат; 
  • акциядор вакили — жисмоний шахс учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома; 
  • акциядор вакили — юридик шахс учун: паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда раҳбар имзоси ва муҳр билан тасдиқланган юридик шахснинг ишончномаси; 

Акциядорлар йиғилиш ҳужжатларини Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зульфияхоним кўчаси, 14, Бизнес-марказ, 4 қават манзили бўйича иш кунларида соат 10-00 дан 16-00 гача олишга ҳақли. Маълумотлар учун телефон рақами: 71 230-07-47. 

Кузатув кенгаши

 

Yuklab oling