Asosiy ko’rsatkichlar

1347

Фаолият юритишнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

«KARBONAT» АЖ молиявий-иқтисодий кўрсаткичларининг таҳлили корхонанинг 2019-2021 йиллар учун молиявий ҳисоботига асосан амалга оширилди.

Молиявий турғунликнинг мутлақ кўрсаткичлари, (минг. сўм)

 

 

01.01.2020 й.

01.01.2021 й.

01.01.2022 й.

АКТИВ

 

Узоқ муддатли активлар

10 204 404

12 624 934

19 067 115

Айланма активлар, шу жумладан:

24 067 132

32 006 633

58 005 227

- товар-моддий заҳиралар

877 354

4 130 076

8 183 484

- дебиторлар

22 536 437

27 461 927

29 924 771

- пул маблағлари

85

147 182

691 162

ПАССИВ

 

Ўз маблағлари манбаалари

30 817 858

35 058 898

40 687 247

Мажбуриятлар, шу жумладан:

3 453 678

10 723 243

10 723 243

- узоқ муддатли мажбуриятлар

0

2 629 707

9 983 743

- жорий мажбуриятлар

3 453 678

6 942 962

7 334 237

Баланс валютаси

34 271 536

44 631 567

58 005 227

 

Таҳлил қилинаётган даврнинг охири узоқ муддатли активлар айланма активлар миқдорининг янги асосий воситалар сотиб олиниши ҳисобига оширилиши билан тавсифланади. Шунингдек корхонанинг товар-моддий заҳиралари ва дебиторлик қарздорлигининг миқдори ошиши ҳисобига айланма активлар миқдори ошди.

Пассивлар тузилмасида корхонанинг тақсимланмаган фойдасини ошириш ҳисобига ўз маблағлари манбааларининг улуши ошишини ажратиб чиқариш мумкин; шунингдек корхонанинг узоқ муддатли банк кредитлари кўринишидаги узоқ муддатли мажбуриятлари вужудга келди. Жорий мажбуриятлар олинган бўнаклар ҳамда етказиб берувчилардан қарздорлик миқдори ҳисобига ошди.

Молиявий натижалар таҳлили, (минг. сўм).

 

Кўрсаткичлар

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

Сотувдан олинадиган соф тушум

6 303 595

25 367 107

52 475 060

Сотувдан олинадиган ялпи фойда

2 501 422

13 772 023

26 542 645

Давр харажатлари

2 705 715

9 970 089

22 129 298

Молиявий фаолият бўйича даромадлар

1 263

299 296

745 722

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

123 594

505 196

2 063 838

Даромад солиғи тўлангунга қадар фойда

50 544

4 500 163

5 011 805

Соф фойда

12 879

4 196 247

4 792 407

 

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг август ойидан бошлаб корхона қазиб олинаётган оҳак тошининг бир қисмидан оҳакни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишни бошлаган.

Шундай қилиб, келгусида ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган тушум ўсишини таҳмин қилиш мумкин.